Телеграм стикерлари!

Seeing is believing.

Кўрдим деган — кўп сўз, Кўрмадим деган — бир сўз.

Ko‘rdim degan — ko‘p so‘z, Ko‘rmadim degan — bir so‘z.

Пока не увижу — не поверю.

Кўчириш

Lightly come, lightly go.

Қимордан келган, қиморга кетар.

Qimordan kelgan, qimorga ketar.

Легко нажитое впрок нейдет.

Кўчириш

Law makers should not be law breakers.

Даъвогаринг қози бўлса, Дардингни Аллоҳга айт!

Daʼvogaring qozi boʼlsa, Dardingni Аllohga ayt!

Кто законы пишет, тот их и ломает.

Кўчириш

As good be hanged for a sheep as a lamb.

Ўғирлик солсанг қўйнингга, Сиртмоқ тушар бўйнингга.

Oʼgʼirlik solsang qoʼyningga, Sirtmoq tushar boʼyningga.

Дай вору воробья прокормить, без гуся и за стол не сядет.

Кўчириш

What is bred in the bone will not out of the flesh.

Таёқ ўғрини тўғрилар, Гўр букрини тўғрилар.

Tayoq o‘g‘rini to‘g‘rilar, Go‘r bukrini to‘g‘rilar.

Горбатого могила исправит.

Кўчириш

Better belly burst than good drink (meat) lost.

Очкўзнинг ўзи тўйса ҳам, қорни тўймас.

Ochko‘zning o‘zi to‘ysa ham, qorni to‘ymas.

Хоть лопни брюшко, да не оставайся добро!

Кўчириш

What is got over the devil’s back, is spent under his belly.

Ҳаромдан йиғилган ҳаромга кетар.

Haromdan yig‘ilgan haromga ketar.

Худо нажитое впрок нейдёт.

Кўчириш

If my aunt had been a man, she'd have been my uncle.

Мурда тирик бўлганида, ўлмаган бўлармиди.

Murda tirik bo‘lganida, o‘lmagan bo‘larmidi.

Кабы бабушка не бабушка, так была б она дедушкой.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+