Телеграм стикерлари!

Every fool will be meddling.

Аҳмоқдан сўрама, ўзи айтар.

Аhmoqdan soʼrama, oʼzi aytar.

Дураки любят во все вмешиваться.

Кўчириш

Nothing new under the sun.

Дунё кўрмай, дунё кишиси бўлмайсан.

Dunyo koʼrmay, dunyo kishisi boʼlmaysan.

Ничто не ново под луной.

Кўчириш

If a donkey bray at you don't bray at him.

Аҳмоққа айтган билан гап уқмас. Харсангга қоққан билан мих ўтмас.

Аhmoqqa aytgan bilan gap uqmas. Xarsangga qoqqan bilan mix oʼtmas.

He связывайся с дураком.

Кўчириш

A close mouth catcheth no flies.

Оғзига келганни демак — нодоннинг иши. Олдига келганни емак — ҳайвоннинг иши.

Ogʼziga kelganni demak — nodonning ishi. Oldiga kelganni yemak — hayvonning ishi.

Молчи — за умного сойдешь.

Кўчириш

Great minds think alike.

Олим айтгани — олам айтгани, Подшо айтгани — юрт айтгани.

Olim aytgani — olam aytgani, Podsho aytgani — yurt aytgani.

Ум городьбой не обгородишь.

Кўчириш

Hair about the heels.

Яхши қиз эрта туриб соч тарар, Ёмон қиз эрта туриб нон сўрар.

Yaxshi qiz erta turib soch tarar, Yomon qiz erta turib non soʼrar.

И космат, а не медведь.

Кўчириш

Like teacher, like pupil.

Устаси қандай — шогирди шундай.

Ustasi qanday — shogirdi shunday.

Каков учитель, таков и ученик.

Кўчириш

A fool's bolt is soon shot.

Аҳмоқнинг бошига ақл ёпиштириб қўйсанг, Қўли билан кўчириб ташлайди.

Аhmoqning boshiga aql yopishtirib qoʼysang, Qoʼli bilan koʼchirib tashlaydi.

У дурака деньги долго не держатся.

Кўчириш

Standers-by see more than gamesters.

Ўз билганингда бўлма. Эл билганидан қолма.

Oʼz bilganingda boʼlma. El bilganidan qolma.

Co стороны видней.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+