Телеграм стикерлари!

A constant guest is never welcome.

Кунда келадиган меҳмоннинг қадри йўқ.

Kunda keladigan mehmonning qadri yo‘q.

Частого гостя радушно не встречают.

Кўчириш

While the grass grows the horse starves.

Пайсалга соладиган сахийдан, Тез жавоб берадиган бахил яхши.

Paysalga soladigan saxiydan, Tez javob beradigan baxil yaxshi.

Пока солнце взойдет, роса очи выест.

Кўчириш

Put one’s house in order.

Ўз уйин ёритмаган чироқ, ўзганикида машъал бўлмас.

O‘z uyin yoritmagan chiroq, o‘zganikida mash’al bo‘lmas.

He дом хозяина красит, а хозяин дом.

Кўчириш

Easy come, easy go.

Давлат қандай келган бўлса, Шундай кетади.

Davlat qanday kelgan bo‘lsa, Shunday ketadi.

Легко нажито — легко прожито.

Кўчириш

Like priest, like people.

Подшо золим бўлса, юрт тўзар, Подшо одил бўлса, юрт ўзар.

Podsho zolim bo‘lsa, yurt to‘zar, Podsho odil bo‘lsa, yurt o‘zar.

Каков поп, таков и приход.

Кўчириш

Poverty acquaints men with strange bedfellows.

Йўқчилик — тошдан қаттиқ, гўнгдан сассиқ.

Yo‘qchilik — toshdan qattiq, go‘ngdan sassiq.

В нужде с кем не поведешься?

Кўчириш

All covet, all lose.

Икки кеманинг бошини ушлаган ғарқ бўлади.

Ikki kemaning boshini ushlagan g‘arq bo‘ladi.

За двумя зайцами погонишься — ни одного не поймаешь.

Кўчириш

Nothing is ours, but time.

Вақтинг бор — нақдинг бор.

Vaqting bor — naqding bor.

Люди мудренее, a годы голее.

Кўчириш

All bread is not baked in one oven.

Ҳар супранинг нони бор.

Har supraning noni bor.

He смотри на кличку, а смотри на птичку.

Кўчириш

Money doesn't grow on trees.

Пул жигардан бунёд бўлар.

Pul jigardan bunyod bo‘lar.

Деньги на улице не валяются.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+