Телеграм стикерлари!

Яхшилик ва ёмонлик ҳақида

Still waters run deep.

Сувнинг тиниқ оққанидан қўрқ, Одамнинг ерга боққанидан қўрқ.

Suvning tiniq oqqanidan qoʼrq, Odamning yerga boqqanidan qoʼrq.

Тихая вода берег подмывает.

Кўчириш

Wrong never comes right.

Ёмонлик қилганга яхшилик қил.

Yomonlik qilganga yaxshilik qil.

Зло за зло — добра не будет.

Кўчириш

There are two sides to every question.

Ҳар яхшида бир “аммо” бор. Ҳар ёмонда — бир “лекин”.

Har yaxshida bir “ammo” bor. Har yomonda — bir “lekin”.

Палка о двух концах.

Кўчириш

He deserves not the sweet that will not taste the sour.

Аччиқ билан чучукни тотган билар, Узоқ билан яқинни — юрган.

Аchchiq bilan chuchukni totgan bilar, Uzoq bilan yaqinni — yurgan.

He вкусив горького, не видать и сладкого.

Кўчириш

Two blacks do not make a white.

Икки ёмон қўшилса, Кенг дунёга сиғишмас.

Ikki yomon qoʼshilsa, Keng dunyoga sigʼishmas.

Два друга — мороз да вьюга.

Кўчириш

Teach the cat the way to the kirn.

Тулкига раҳм қилсанг, Товуғингдан ажрайсан.

Tulkiga rahm qilsang, Tovugʼingdan ajraysan.

Пустить козла в огород.

Кўчириш

One man makes a chair and another man sits in.

Бир киши ариқ қазир, Минг киши ундан сув ичар.

Bir kishi ariq qazir, Ming kishi undan suv ichar.

Один с сошкой, семеро с ложкой.

Кўчириш

Measure for measure.

Бировга кесак отсанг, У сенга тош отади.

Birovga kesak otsang, U senga tosh otadi.

Око за око, зуб за зуб.

Кўчириш

Sit on a keg of gun-powder.

Ажалга даво йўқ, Ёмонга — бало.

Аjalga davo yoʼq, Yomonga — balo.

Жить как на вулкане.

Кўчириш

Hoist by one's own petard.

Ўзимдан чиққан балога, Қайга борай давога.

Oʼzimdan chiqqan baloga, Qayga boray davoga.

He ломай двери дома, куда ходишь.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+