Телеграм стикерлари!

Гўзаллик ва хунуклик ҳақида

The tailor makes the man.

Кийиминг жанда бўлса ҳам, ганда бўлмасин.

Kiyiming janda boʼlsa ham, ganda boʼlmasin.

Наряди пень, и пень хорош будет.

Кўчириш

Beauty will buy no beef.

Чиройга нон ботириб еб бўлмас.

Chiroyga non botirib yeb bo‘lmas.

Сила и слава богатству послушны.

Кўчириш

Beauty is in the eye of the gazer.

Чиройли чиройли эмас, Суйганинг — чиройли.

Chiroyli chiroyli emas, Suyganing — chiroyli.

Не по хорошу мил, а по милу хорош.

Кўчириш

Any port in a storm.

Қийшиқ бўлса ҳам, ёл яхши, Хунук бўлса ҳам, қиз яхши.

Qiyshiq bo‘lsa ham, yol yaxshi, Xunuk bo‘lsa ham, qiz yaxshi.

В беде любой выход хорош.

Кўчириш

Long hair and short wit.

Ақлли бошда соч турмас.

Aqlli boshda soch turmas.

Борода с локоток, а ума с ноготок.

Кўчириш

Beauty is but skin deep.

Чирой ҳусни жамолда эмас, фазли камолда.

Chiroy husni jamolda emas, fazli kamolda.

Личико беленько, да ума маленько.

Кўчириш

Every oak has been an acorn.

Гул ғунчалигида хордир, Очилса, ўзгага ёрдир.

Gul gʼunchaligida xordir, Ochilsa, oʼzgaga yordir.

Большое вырастает из малого.

Кўчириш

A good Jack makes a good Jill.

Хотиннинг чиройи — эридан.

Xotinning chiroyi — eridan.

У хорошего мужа и жена хорошая.

Кўчириш

It's not the gay coat that makes the gentleman.

Яхши кийсанг — эл кўрар, Яхши юрсанг — эл суяр.

Yaxshi kiysang — el koʼrar, Yaxshi yursang — el suyar.

He одежда красит человека.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+