Телеграм стикерлари!

Эр-хотинлар ҳақида

Bachelor's fare: bread and cheese and kisses.

Бошинг икки бўлмагунча. Молинг икки бўлмайди.

Boshing ikki bo‘lmaguncha. Moling ikki bo‘lmaydi.

Любовь холостого, что вешний лед.

Кўчириш

Kissing goes by favour.

Севги пулга сотилмас, Кўнгил пулга топилмас.

Sevgi pulga sotilmas, Ko‘ngil pulga topilmas.

Бояться себя заставишь, а любить не принудишь.

Кўчириш

Marriage is a lottery.

Умр савдоси — қийин савдо.

Umr savdosi — qiyin savdo.

Сосватавшись, да — хороша ли невеста.

Кўчириш

Between the upper and nether millstone.

Икки хотин олибсан, Бир балога қолибсан.

Ikki xotin olibsan, Bir baloga qolibsan.

Между молотом и наковальней.

Кўчириш

Marriage makes or mars a man.

Бўлдирадиган ҳам хотин, Ўлдирадиган ҳам хотин.

Bo‘ldiradigan ham xotin, O‘ldiradigan ham xotin.

Человек женится на счастье или на горе.

Кўчириш

Wives must be had, be they good or bad.

Хотинсиз ўтиш — хато, Боласиз ўтиш — жафо.

Xotinsiz o‘tish — xato, Bolasiz o‘tish — jafo.

Без жены как без шапки.

Кўчириш

Be sure before you marry of a house wherein to tarry.

Онасига қараб қизини ол.

Onasiga qarab qizini ol.

Выбирай корову по рогам, а девку по родам.

Кўчириш

A good wife makes a good husband.

Эрни эр қиладиган ҳам хотин, Қора ер қиладиган ҳам хотин.

Erni er qiladigan ham xotin, Qora yer qiladigan ham xotin.

Доброю женою и муж честен.

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+