Телеграм стикерлари!

You can not see wood for the trees.

Бирни билган бирни билмас.

Birni bilgan birni bilmas.

3a деревьями леса не видит.

Кўчириш

There's many a good tune played on an old fiddle.

Қари от кўп йўл билар.

Qari ot ko‘p yo‘l bilar.

Старый конь борозды не портит.

Кўчириш

More know Tom Fool than Тоm Fool knows.

Аҳмоқнинг дўсти кўп. Пиёзнинг — пўсти.

Ahmoqning do‘sti ko‘p. Piyozning — po‘sti.

Дурак давку любит.

Кўчириш

He who says what he likes, shall hear what he does not like.

Оғзига келганни демак — нодоннинг иши, Олдига келганни емак — ҳайвоннинг иши.

Og‘ziga kelganni demak — nodonning ishi, Oldiga kelganni yemak — hayvonning ishi.

Мели, Емеля, — твоя неделя.

Кўчириш

You might have heard a pin drop.

Сукутда ҳикмат кўп, Булутда — ҳиммат.

Sukutda hikmat ko‘p, Bulutda — himmat.

Слышно было, как муха летит.

Кўчириш

Half a loaf is better than no bread

Йўқни қувиб, бордан ажралма.

Yo‘qni quvib, bordan ajralma.

Лучше хоть что-нибудь, чем ничего.

Кўчириш

All is grist that comes to his mill.

Абжир бўлса фарзандинг, чўлдан нон терар, Ялқов бўлса фарзандинг, ердан дон термас.

Abjir bo‘lsa farzanding, cho‘ldan non terar, Yalqov bo‘lsa farzanding, yerdan don termas.

Кому мертвец, а нам товарец

Кўчириш

Ўзбек мақоллари ва нақлларининг энг катта тўплами фақат Maqollar.uz сайтида. Мақоллар ҳақида қизиқарли маълумотлар, батафсил изоҳлари билан. Ота-она, ватан, меҳнат, илм, дўстлик, севги, бахт ва яна турли мавзуларда жамланган. Ҳар бир мақол ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Мақолларга қўшимча ёзилган изоҳларда уларнинг асл мазмуни, ишлатиш жоиз бўлган ҳолатлар ёритилган.

Maqollar.uz сайтининг асосий мақсади: ўзбек тилининг ривожланишига, халқ оғзаки ижодини оммалашишига, ёшларнинг саводхонлик даражасини, сўз бойлигини оширишга ҳисса қўшишдир. Ҳар бир мақол ва нақлнинг асл моҳиятини очиб бериш, қаерда ишлатиш ўринли эканлигини кўрсатиш, асрлар давомида тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой маданий меросимизни юртдошларимиз орасида кенг ёйилишига замин яратиш ҳамда интернетдаги ўзбек тилидаги сифатли ва бехато контентни сайтимиздаги маълумотлар орқали бойитиш олдимизга қўйилган мақсадларимиздандир.

Сайтимизни ижтимоий тармоқларда ҳам канал ва саҳифалари бор. Жумладан Telegram, Instagram, Facebook, Twitter'да мақолларни кенг оммага етказамиз ва секс, порно, зўравонлик, 18+ саҳифаларга мутлоқ қаршимиз. Маънавиятимизни мустаҳкамлаш йўлида ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишига қарши қилинаётган ҳаракатларни қўллаб қувватлаймиз

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

Лойиҳаларимиз

© 2015—2024, Maqollar.uz

Obuna ва GoodGroup лойиҳаси

18+